Нурматов Aъзам Aбдусамад ўғли
Адвокат
Фаолиятидаги асосий йўналишларидан бири фуқаролар ўртасидаги оилавий, мол-мулк ва мерос билан боғлиқ масалалар, шунингдек, тадбиркорлар фаолиятидаги шартномавий-ҳуқуқий масалаларда юзага келадиган низоларни ҳал этиш.

Иш тажрибаси
Ҳуқуқий соҳада 15 йилдан ортиқ тажрибага эга. 2011 йилдан 2018 йилгача адвокатура соҳасида корпортатив, фуқаролик ҳамда жиноят ҳуқуқи йўналишларида адвокат ҳамда адвокатлик фирмасининг бошқарувчиси лавозимларида ишлаган. 2018 йилдан 2022 йилга қадар эса давлат бошқаруви, хусусан ҳокимият тизимида юрисконсульт, етакчи юрисконсульт бўлиб ишлаган. Бундан ташқари суғурта соҳасида даъволарни кўриб чиқиш секторида ҳам ишлаган бўлиб, автотранспорт воситаларини мажбурий ва ихтиёрий суғурталари билан боғлиқ даъво ишларини кўриш тартиби ҳамда низоларни ҳал қилиш билан боғлиқ қимматли тажрибага эга.
2022 йилнинг февраль ойидан ҳозирги кунга қадар эса "LEGALTEAM"адвокатлик бюросида адвокат ва бир вақтнинг ўзида директор лавозимида ишлаб келмоқда. Адвокатлик лицензияси тўртта йўналиш бўйича, яъни фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини ҳамда маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш йўналиши бўйича олинган.
“LawTechCard” юридик компания билан эса тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ, суғурта йўналишидаги низолар ва ҳуқуқий масалалар, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқи йўналишида оилавий низолар, алимент тўлови билан боғлиқ низолар, кўчмас ва кўчар мулк, мол-мулкни бўлиш, мерос масалалари билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда ҳамкорлик қилиб келади.
Ўз фаолияти давомида 300 дан ортиқ судларда муваффақиятли қатнашиб, ишни ўзига ишонч билдирган шахслар фойдасига ҳал қила олган.

Мутахассислик
Мутахассисликнинг асосий йўналишлари: Тадбиркорликни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш; Корпоратив амалиёт: ташкил этиш, уларни фаолиятини амалга ошириш, қайта ташкил этиш ва тугатиш; Низоларни ҳал қилиш амалиёти; Иқтисодий судларда хўжалик юритувчи субъектлар манфаатларини ҳимоя қилиш; Қарзни ундириш; Меҳнат ҳуқуқи амалиёти; текширишлар жараёнида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноят ишлари бўйича давлат органларида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда манфаатларини ифодалаш; Оила билан боғлиқ барча низоларни ҳал қилиш; Мол-мулк ва мерос билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш; Маъмурий суд ишларида фуқаролар ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.

Иш фаолияти йўналишлари: фуқаролик низолари, оилавий масалалар, маъмурий ишлар, корпоратив бошқарув, кўчар ва кўчмас мулк, ахборот технологиялари,

Тил билиши: Рус ва ўзбек тилларида бемалол мулоқот олиб бора олади.

Маълумоти
Адвокат Нурматов ҳуқуқ йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси МХХ Институтида таълим олган ҳамда 2005 йил мазкур институтни тамомлаган.

Амалиёти
Адвокат Нурматов 2005 йилдан ҳозирга қадар ҳуқуқий амалиёт олиб боради.
Республика Узбекистан, г. Ташкент.

(C) LAWTECHCARD 2023